Блог

Блог

Ватан ҳимоячилари куни

2019 йил 14 январь куни Тошкент вилояти юридик коллежида “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан коллеж раҳбарияти, ўқитувчилари ва барча ўқувчилари иштирокида “Ватанпарварлик олий бурчимиз!” номли байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда коллеж директори А.Муҳаммадиев тадбирни очиб берди ва тадбир иштирокчиларига табрик йўллади. Байрам тадбирига меҳмон сифатида Афғонистон Ислом Республикасида ҳарбий хизмат ўтаган, собиқ байналминалчи жангчи Ю.Туранов таклиф этилди.

Тадбирда ўқувчилар томонидан тайёрланган ҳарбий-ватанпарварлик руҳида саҳналаштирилган чиқишлар ва концерт дастурлари билан байрам тадбири қатнашчиларига намойиш қилинди. Байрам тадбири кўтаринки руҳда якунланди.