Тошкент вилояти юридик техникумига 2020/2021 ўқув йили қабули учун маълумот

Тошкент вилояти юридик техникумига 2020/2021 ўқув йили қабули учун маълумот

Тошкент вилояти юридик техникуми 2020/2021 ўқув йили қабули учун – давлат ҳуқуқий фаолият, юридик хизмат, суд ҳуқуқий фаолият йўналишлари бўйича жами 180 нафар абитуриентлар, шу жумладан 150 нафар кундузги, 30 нафар сиртқи таълим йўналиши бўйича қабул параметрлари тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Тошкент вилояти юридик техникумига 2020/2021 ўқув йили учун қабул Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилиш жараёни ҳақидаги маълумотлар абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда уларнинг ўрнини босувчи шахсларга ОАВ, интернет тизимидаги ижтимоий тармоқлар ҳамда расмий веб-сайт орқали хабардор қилиб борилади.

Тошкент вилояти юридик техникумида юриспруденция йўналиши бўйича тайёрланадиган мутахассисликлар ҳамда 2020-2021 ўқув йили қабули бўйича Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида жойлашган барча умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўртасида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Бу борадаги амалий ишлар Тошкент вилояти юридик техникуми ҳақидаги видеоролик ҳамда инфограммалар тайёрланиб ижтимоий тармоқлар орқали кенг омма эътиборига етказилмоқда.