Техникум ҳақида

separator

Юридик коллеж

Бугунги ҳаракат эртанги келажакни белгилайди. Келажакни танлаш эса фақатгина ўзингизга боғлиқ.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан Тошкент вилояти юридик техникуми ьташкил этилган.

Тошкент вилояти юридик техникуми ўқув-услубий фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2018 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида”ги 858-сон қарори асосида олиб борилади.

Тошкент вилояти юридик техникумида ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган қабул квоталари доирасида тўлов-контракт асосида амалга оширилган бўлиб, бугунги кунда иккинчи ва ундан кейинги таьлим йўналиши бўйича 58 нафар ўқувчи “юриспруденция” мутахассислиги бўйича тамомлади. Тошкент вилояти юридик техникуми ўқувчилар сиғими 600 кишини ташкил этиб, ҳозирда техникумда 141 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда.

Юқоридаги қарордан келиб чиқиб, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг 30 фоизгача ўқиш даври давомида намунали ҳулқи ва аъло ютуқларга эришган битирувчиларга ўрнатилган тартибда Тошкент давлат юридик университетига йўлланмалар берилиши белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари бир йилда бир маротаба юридик техникумлар ўртасида ўтказиладиган “Энг иқтидорли ўқувчи” республика кўрик танловида фаҳрли ўринларни эгаллаган ўқувчиларга қўшимча имтиёзлар берилиши тасдиқланган.

Техникумда ҳозирда ўқувчилар шуғулланиши учун ўқув хоналари, кутубхона ва “Wi-fi” зона, ошхона, футбол, волейбол, баскетбол майдонлари, спорт ва фаоллар заллари, ўқувчилар турар жойи, фан ва спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.

Ҳозирги пайтда Тошкент вилояти юридик техникумида 29 нафар ходим фаолият юритаётган бўлиб, улардан 5 нафар доимий фаолият юритувчи педагог ходимлар, 8 нафари соатбай асосида фаолият юритувчи ходимлар ҳисобланади.

Тошкент вилояти юридик техникумида соатбай ўқитувчи сифатида Тошкент вилояти адлия бошқармаси ва унинг тизимидан 5 нафар ходимлар (шулардан бир нафари нотариус) фаолият кўрсатмоқда.