.

Asosiy mavzular

Texnikum haqida

  • Home
  • Texnikum haqida

Тошкент вилояти юридик техникуми қайта давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Тошкент вилояти юридик техникуми – Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги   қарорига асосан Тошкент вилояти юридик коллежи сифатида ташкил этилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5987-сон Фармони ҳамда  асосида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 12 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари уставлари ва тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 137-ум-сонли буйруғига асосан 2020 йил 14 август куни Тошкент вилояти юридик техникуми сифатида қайта ташкил этилди.

 

Техникум битирувчилари Тошкент давлат юридик университетига ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича ва ўқишнинг тугашидан сўнг тақсимотга мувофиқ уч йил давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини олган ҳолда киришга ҳақлилиги белгилаб қўйилди.

 

Техникумда ўқиш муддати 2 йилни бўлиб, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш учун барча шароитлар яратилган.

Шунингдек, 100 ўринли ўқувчилар турар жойи мавжуд.

 

2020/2021 ўқув йили учун жами 180 нафар ўқувчи ўзбек гуруҳларига қабул қилиниши режалаштирилган. Шулардан 150 нафар  кундузги, 30 нафар сиртқи шаклда ўқитилиши белгиланган.

 

Жорий ўқув йилида 3 йўналишда юриспруденция мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади:

1) давлат-ҳуқуқий фаолият,

2) суд-ҳуқуқий фаолият;

3) юридик хизмат.

 

Манзил: Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, “Истиқбол” МФЙ, Хиёбон кўчаси 2-уй. Телефон: 70 9835405.