Тошкент вилояти юридик техникумида 2020 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси кунига бағишланган “Мадҳиям фаҳрим, ғурурим ва ифтиҳоримсан” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Республика маънавият ва марифат маркази Юқоричирчиқ туман бўлинмаси раҳбари Дилноза Назирова ҳамда Юқоричирчиқ туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Акмал Раҳматуллаевлар иштирок этдилар.