.

Asosiy mavzular

Тошкент вилояти юридик техникумида Ўзбекистон Республикаси конституциясига бағишланган тадбир бўлиб ўтди!

Byadmin

Dek 7, 2020

 

“8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги” кунига  бағишланган Тошкент вилояти юридик техникумида 2020 йил 7 декабрь куни ўтказилган “Конституция –  бош қомусимиз” номли тадбир ҳақида

МАЪЛУМОТ                        

    Тошкент вилояти юридик техникумида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги кунига бағишланган “Конституция –  бош қомусимиз” номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Судьялар ассоциацияси Тошкент вилояти филиали раиси Маманов Исматулла Хамидович ва Маъмурий ишлар бўйича Юқори Чирчиқ туман суди раиси Аминов Анварбек Аннунбек ўғли меҳмонимиз бўлишди.

  Тадбирни Тошкент вилояти юридик техникуми директорининг ўқув ишлар бўйича биринчи ўринбосари Асқаров Ахбор Ғайратович кириш сўзи билан очиб берди ва тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар билан таништирдилар. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси судялар ассоцияцияси Тошкент вилояти филиали раиси Маманов Исматулла Хамидович сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг    28 йиллиги байрами билан барчани табриклади. Шунингдек, И.Маманов ўзининг судьялик иш тажрибаларидан келиб чиқиб, судлов жараёнларига оид тадбир иштирокчиларига бир қанча маълумотларни мисол келтириб ўтди.

  Маъмурий ишлар бўйича Юқоричирчиқ тумани суди раиси Аминов Анварбек Аннунбек ўғли ҳам тадбирда сўзга чиқиб, мавзу доирасида тадбирда иштирок этган техникум ўқитувчи ва ўқувчиларига мисоллар билан тегишли маълумотларни етказди.

Мавзу доирасида ўқувчилар томонидан берилган саволларга тадбир қатнашчилари томонидан тегишли жавоблар қайтарилди.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон Республикаси судялар ассоцияцияси Тошкент вилояти филиали номида Тошкент вилояти юридик техникуми кутубхонаси учун эсдалик китоблар совға қилинди.

 

 Тошкент вилояти юридик техникуми

Ёшлар билан ишлаш бўлими

 услубчиси:                Б.Мирисаева

07.12.2020 й.

 

C:\Users\Acer\AppData\Local\Microsoft\Windows\INetCache\Content.Word\IMG_20201207_154820.jpg