.

Asosiy mavzular

АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

Byadmin

Noy 15, 2020

✔️ Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган ўзлаштириш кўрсатгичларининг 56 ва ундан юқори фоизлик натижаларига эга битирувчилар ҳамда республика олий таълим муассасаларида “юриспруденция” таълим йўналаши бўйича тест синовларида иштирок этиб, унда тўплаш мумкин бўлган умумий баллнинг 60 ва ундан юқори фоизини тўплаб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар юридик техникумларга кириш имтиҳонларисиз, тўлов-контракт асосида қабул параметрларидан ташқари қабул қилинади.

🔰 Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 677-сон қарори