.

Asosiy mavzular

Юридик техникумларга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига

Byadmin

Okt 3, 2020

Юридик техникумларга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига

⚠️ Аввал хабар берганимиздек, тест синовлари ҳар бир юридик техникумда жорий йилнинг 5-6 октябрь кунлари 2 сменада (1-смена соат 09.00 дан 12.00 га қадар, 2-смена соат 14.00 дан 17.00 га қадар) ўтказилади.

🌐 Тест синовларига кириш учун рухсатномаларни texnikum.dtm.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Азиз абитуриентлар!

🔹 Тест синовларига белгиланган вақтдан бир соат олдин етиб келишингиз;
🔹 Назорат пости орқали абитуриент рухсатномаси ва шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан ҳудудга киришингиз лозим.

🔰 Аввал хабар берганимиздек, тест синовлари:
🔹 тарих;
🔹 хорижий тил фанларидан бўлиб ўтади.

🔰 Тест синовлари ўтказилиш жараёнида:
👉 тест варақасини буклаш, белгиланмаган жойларга ёзиш тақиқланади;.
👉 тест топшириш ҳудудига китоб, луғат, жадвал, уяли телефон, компьютер, телекомуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб кириш мумкин эмас;
👉 тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, ёрдам бериш ҳамда бир-бири билан гаплашиш, тест материалларини ҳудуддан ташқарига олиб чиқиш, тест синовлари учун ажратилган вақт тугаганда тест материалларини топширишдан бош тортиш сизни тест синовларидан четлатишга асос бўлади.

‼️ Шахси тасдиқланмаган ва кечикиб келган абитуриент тест синовига қўйилмайди!

Ҳурматли абитуриентлар!

📲 Сизда тест синовларини ташкил қилиш билан боғлиқ қўшимча саволлар мавжуд бўлса юридик техникумларнинг қабул комиссияси Call марказлари  билан боғланиб, барча зарур маълумотларни олишингиз мумкин.

📍Тест синовлари ўтказиладиган жой манзиллари билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин:

https://bit.ly/2GjyZXA

Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишларида омад тилаймиз!