.

Asosiy mavzular

Юридик техникумларга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига

Byadmin

Sen 29, 2020

📣 Сиз учун муҳим янгилик!

🗓 Адлия вазирлиги юридик техникумларига 2020/2021 ўқув йили учун ўқишга кириш бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари жорий йилнинг 5 ва 6 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

⏰ Тест синовлари 2 сменада (1-смена соат 09.00 дан 12.00 га қадар, 2-смена соат 15.00 дан 18.00 га қадар) ташкил этилади.

🌐 Тест синовларига кириш учун рухсатномалар texnikum.dtm.uz сайтидан 2 октябрь куни соат 08.00 дан бошлаб олишингиз мумкин.

🔰 Аввал хабар берганимиздек, тест синовлари:
🔹 тарих;
🔹 хорижий тил фанларидан бўлиб ўтади.

Ҳурматли абитуриентлар!

📲 Сизда қабул жараёни ҳақида қўшимча савол мавжуд бўлса юридик техникумларнинг қабул комиссияси Call марказлари билан боғланиб, барча зарур маълумотларни олишингиз мумкин.

➡️ Тест синовлари ўтказиладиган жойлар ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишларида омад тилаймиз!