.

Asosiy mavzular

Конституция қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Byadmin

Mar 29, 2020

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Тошкент вилояти юридик техникумида мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи-Тошкент вилояти юридик техникуми директори Актам Мухаммадиев сўзга чиқиб йиғилганларни қутлуғ сана билан табриклаб,
27 йил аввал қабул қилинган тарихий ҳужжат халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси ҳисобланишини алоҳида қайд этди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келаётганлигини алоҳида таъкидланди. Асосий қонунимиз бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганига эътибор қаратилди.Шунингдек, ҳозирда юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳатларга тўҳталиб ўтди. Шундан сўнг, тадбирнинг бадиий қисмида “Конституция бахтимиз қомуси” шиори остида кўрик танлов бўлиб ўтди. Мусобақа шартларига кўра гуруҳлар “Таништирув”, “Муаммоли вазият юзасидан саҳна кўриниши”, “Савол-жавоб” каби шартларни бажаришлари лозим эди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган танловда “Ёш ҳуқуқшунослар”  гуруҳи ғолиб чиқди. Ғолибларга ва совриндорларга Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширилди. Мазкур тадбир ўқувчиларнинг Бош Қомусимиз бўйича билимларини янада бойитишга хизмат қилди. Техникум ўқувчиларини жисмоний тарбия ва спортга қизиқтириш ҳамда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Тошкент вилоят юридик техникуми кубоги” доирасида ташкил этилган қизлар ўртасидаги волейбол ва ўғил болалар ўртасидаги мини футбол ўйинларининг финал босқичлари бўлиб ўтди. Ғолиб бўлган жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ўтказилган бу тадбир ёшларни Ватанни севиш ҳақиқий бахт эканлиги, мамлакатимиз тинчлигини асраб-авайлаш, унинг тараққиётига ҳисса қўшиш уларнинг бурчига айланишида, ўқувчилар кучли билимга эга бўлиши ва тарбия билан камолга етишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишида хизмат қилади.