Ўқишга қабул

Умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари ҳамда професионал таълим муасассалари 2 йиллик кундузги(сиртқи,кечки) шаклда ўқишга қабул қилинади.

техникумга қуйидаги хужжатлар топширилади:

  • ариза;

  • паспорт нусхаси;

  • умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асли ва нусхаси (агар абитуриент ҳужжатларни топшириш муддатида таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатни олмаган бўлса, у танлов ўтказиш кунига қадар ҳужжат аслини тақдим этиш шарти билан, тегишли таълим муассасаси томонидан берилган унинг гербли муҳри билан тасдиқланган расмий маълумотномани тақдим этади);

  • 3,5 x 4,5 см ўлчамли 6 та рангли фотосурат.

  • Абитуриентнинг юридик техникумга қабул қилиш тўғрисидаги аризасининг «Ўзим ҳақимда қўшимча қуйидагиларни маълум қиламан» устунида ҳужжатлар билан тасдиқловчи ҳолатлар (I ва II гуруҳ ногирони, «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчиси, кам таъминланган оиладан) қайд этилади.

  • Қабул комиссияси умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхасини унинг асли билан таққослаб, ҳужжатнинг аслини ариза берувчига қайтаради.